Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади
Бу йил 795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги мактаб қуроллари киритилган «Президент совғаси» топширилади

Ўзбекистоннинг барча мактабларида янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади, деб хабар беради Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, бу йил 795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги мактаб қуроллари киритилган «Президент совғаси» тантанали равишда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, академик лицей ва техникумларда ўқув жараёни 2 сентябрдан бошланади.





