Ўзбекистон олий таълим муассасалари, техникум ва лицейларида ўқиш бошланиш санаси эълон қилинди
2026/2027 ўқув йили бошланиш саналари тасдиқланди

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш саналари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, академик лицей ва техникумларда ўқув жараёни 2 сентябрдан бошланади.
Олий ўқув юртларида:
• 1-курс талабалари учун — 7 сентябрдан;
• 2-курс ва ундан юқори курс талабалари учун — 14 сентябрдан.





