Қашқадарёда Chery ҳайдовчиси 3 ёшли болани машинада туртиб юборди

Автомашина рулида вояга етмаган йигит бўлган

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида вояга етмаган ҳайдовчи болани уриб юборди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси 30 июнь куни соат 20:00 ларда D-149 автойўлининг 1-километрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 17 ёшли У. Ю. Chery автомобилини бошқариб, ҳаракатни бошлашдан олдин йўлнинг четки қисмида бўлган уч ёшли болани туртиб юборган.

Шифокорлар болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, — дейилади хабарда.

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирда тўпланган материалларни жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон