Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Ушбу лавозимни илгари ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг ўринбосари эгаллади

Полковник Мирзараимов Сардор Тахирович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Тегишли тайинлов Ички ишлар вазирининг буйруғи билан амалга оширилди.
Маълумот учун, Мирзараимов Сардор Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.





