Ички ишлар вазирининг янги биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тайинланди

Tегишли лавозимни илгари Сурхондарё вилояти ИИБга раҳбарлик қилган Тимур Исмаилов эгаллади

Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан полковник Исмаилов Тимур Камалитдинович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Исмаилов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Лавозимга янги тайинланган раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли вазифалар юклатилди.

Шунингдек, тизимни рақамлаштириш бўйича вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жамоат тартибини сақлашнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончини янада оширишга қаратилган чораларни самарали ташкил этиш талаби қўйилди.

 

Ўзбекистон