Тошкентда мактаб компьютерларини ўғирлаган гуруҳ қўлга тушди — фото
Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги маткабдан 17 январь куни компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетган гуруҳ қўлга олиндию. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 январь куни Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабининг директори 56 ёшли Н. К., Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими(ИИО ФМБ )га ариза билан мурожаат қилиб, ушбу мактабининг биносидаги ўқитувчилар хонасида турган, давлат томонидан мактаб учун ажратилган жами 17 дона Кореяда ишлаб чиқарилган «Jooyon» русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги ҳақида хабар берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» (Ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Д. О., 20 ёшли Н. А. ва 26 ёлши Б. Т.лар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Шунингдек, датслабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан ҳам ўғирлик жиноятини содир этганликлари аниқланган.
Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида Д. О., Н. А. ва Б. Т.ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» бандлари, 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Улуғнорда хонадондан қарийб 13,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаганлар қўлга олингани, Қўштепада ўзи ишлаган уйдан салкам 4 миллион сўмлик қурилиш анжомларини ўғирлаб кетган уста ушлангани хабар қилинган эди.