Тошкентда масжидда салкам 5,5 минг доллар ўғирлаган эркак қўлга тушди

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида масжидга келган эркакнинг 5,4 минг долларини ўғирлаган 36 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа 6 декабрь куни тахминан соат 15:25 атрофида содир бўлган. Номаълум шахс масжидда бўла туриб 38 ёшли Р.А.га тегишли бўлган куртка чўнтагидан 5400 долларини ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – муқаддам судланган 36 ёшли О.Н. қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Улуғнорда хонадондан қарийб 13,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаганлар қўлга олингани, Қўштепада ўзи ишлаган уйдан салкам 4 миллион сўмлик қурилиш анжомларини ўғирлаб кетган уста ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар