Янгийўлда мукаммал таъмирдан чиққан мактаб шифти кўчиб тушди

Янгийўлда 2019 йил 3,3 млрд сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиққан мактаб шифти кўчиб тушган ва 2 ўқувчининг жароҳатланишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: xs.uz

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушган. Оқибатда икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қайд этилишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига «Аҳмадхожи ал-Аваз» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра, шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабдаги шифт қисмларининг чидамлилиги қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар