Юзлаб яроқсиз холдаги кўприк таъмири учун 16 трлн сўм маблағ сарфланади
Ўзбекистондаги кўприк ва йўл ўтказгичларнинг умумий сони 14 446 донани ташкил этади. Ушбу кўприкларнинг 5 476 таси таъмирталаб аҳволда. Бу ҳақда АОКАда «Кўприкқурилишфойдаланиш» унитар корхонаси раҳбари Анорбой Аннақулов маълум қилди.
Таъкидланишича, аксарият таъмирталаб кўприклар анча олдин қурилган бўлиб, ушбу кўприкларнинг бугунги кунда юк транспорт воситаларини кўтариш қобилиятига мос келмайди.
Бундан ташқари, унитар корхона фаолияти давомида умумий узунлиги 140 км дан зиёд 1 424 та кўприк, йўл ўтказгич ва туннель қуриб битказилган. Умумий узунлиги 13 кмлик 270 та сунъий иншоот барпо этилган.
Шу билан бирга, 2021 йилда ушбу кўрсаткичларни бир бараварга кўтариш режалаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ йўл кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишларининг амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, Наманганда кучли шамол оқибатида бинолар томи қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.