Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатлардан сайёҳлар келиши очиқланди

2024 йилнинг январь-февраль ойларида жами 974,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 103,5 минг нафарга ёки 11,9 % га ошган.

Жорий йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги мамлакатлар фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган (нафар):

  • Тожикистон — 363,4 минг;
  • Қирғиз Республикаси — 291,1 минг;
  • Қозоғистон — 155,9 минг;
  • Россия — 77,9 минг;
  • Туркманистон — 20,2 минг;
  • Туркия —14,3 минг;
  • Ҳиндистон — 7,0 минг;
  • Хитой — 5,5 минг;
  • Жанубий Корея — 5,4 минг;
  • Беларус — 2,2 минг;
  • Бошқа давлатлар — 31,3 минг.

Янгиликлар