Тошкент вилоятидаги туғрқхонада антибиотик укол қилиниши сабабли ёш ҳомиладор аёл вафот этди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳомиладор аёл антибиотик уколидан вафот этди. 

Ҳодиса 13 апрель куни туман тиббиёт бирлашмасида содир бўлган. Туғруқхонага 29 ёшли ҳомиладор аёл ўзининг аҳволи юзасидан шикоят қилди. Фуқарога тиббий картасида аллергия қайд этилишига қарамай, унга антибиотик укол ёзиб беришган.

Уколни олгандан кейин аёлнинг аҳволи ёмонлашди. У реанимацияга ётқизилган, у ерда комага тушиб қолган.

Бу аёлнинг биринчи ҳомиладорлиги эди, у 28 ҳафталик эди, — дейилади хабарда.

Кўрсатилган ёрдамга қарамай, шифокорлар аёл ва унинг туғилмаган боласини сақлаб қола олмади.

Уколни ёзиб берган шифокор ишдан четлатилди. Суд-тиббий экспертиза тайинланган, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мазкур иш вилоят прокуратураси назоратига олинган.

 

Янгиликлар