Ўзбекистонда маҳаллий маҳсулотларни биржага чиқариш тартиби соддалаштирилади

Шавкат Мирзиёев раислигида 17 май куни Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қайд этилишича, йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланган.

Жумладан:

  • 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;
  • энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;
  • тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;
  • маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;
  • солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

Янгиликлар