Ўзбекистонда яна 252 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 222 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 26 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди. Ҳозирда 4048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар