Самарқандда 48 млн сўмдан ортиқ дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди (фото)

Самарқандда вилоят Божхона бошқармаси томонидан 17 август, душанба куни 48 миллион 485 минг сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди, деб хабар берди «Tez News» мухбири.

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида «Улуғбек» авто тураргоҳ ҳудудида турган фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti» автомашинаси кўздан кечирилган. Автомашина юкхонасидан йўловчи сифатида кетаётган Н.С.га тегишли бўлган полиэтилен пакетларга жойлаштарилган 50 дона «Слидерон», 100 дона «Stanhep» номли дори воситалари, 172 дона кўзойнак, 50 дона «Recyclable» номли ва 51 дона «Face Shield» номли ҳимоя шлеми, 489 дона «Virus shut out» номли ҳамда 31 дона «Virus blocker disinfection card» номли блокатор борлиги аниқланган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, гувоҳлар иштирокида қонунбузардан умумий қиймати 48 миллион 485 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Фарғонада дори воситаларини ноқонуний равишда қўлда сотиб келаётган фуқаро аниқлангани ҳамда Самарқанддаги рейдларда ноқонуний дорихона ва дорифурушлар фаолиятига чек қўйилгани ҳақида ҳабар берилганди.

Янгиликлар