Сирдарёда «Nexia-2» автомобилини олиб қочган шахс ушланди

Автотранспорт воситасини олиб қочган шахс бетон тўсиққа урилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

14 февраль куни Жомбой тумани «Гулистон» МФЙда яшовчи 65 ёшли У.Н. хонадонида ижарада турувчи 21 ёшли У.Р. у ўтирган хонани қулфлаб, унга тегишли «Nexia-2» калитини олиб, автомашинани бошқариб олиб қочганлигини маълум қилган.

Фуқаро У.Н. га тегишли «Nexia-2» автомобили Сирдарё тумани ҳудудида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолатда топилиб, У.Р. ҳодиса жойида ушланган.

Мазкур ҳолат Жиноят кодексининг 267-моддаси 1 қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Янгиликлар