Ўзбекистон қайси мамлакатларга ёғоч экспорт қилгани маълум қилинди

Ўзбекистон 50 та хорижий мамлакатдан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда STATISTIKA хабар берди.

Фото: pixabay.com

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 50 та хорижий давлатдан қиймати 566,8 млн долларга тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Таъкидланишича, бу 2019 йилга нисбатан 45,1 млн долларга кам.

Ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

  • Россия – 520,0 млн;
  • Хитой – 18,8 млн;
  • Туркия – 6,5 млн;
  • Беларусь – 4,2 млн;
  • Италия – 2,8 млн;
  • Қирғизистон – 2,8 млн;
  • Украина – 2,6 млн;
  • Қозоғистон – 2,6 млн;
  • Корея – 1,7 млн;
  • Германия – 1,1 млнни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар