Сирдарёда гаровдаги бино-иншоотлар сотувга қўйилди

Сирдарё вилоятида иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ҳамда турар жой биноси электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Бу ҳақда Янгиер шаҳар МИБ бўлими бошлиғи А.Абдукаримов маълум қилди.

Фото: sxabar.uz

Маълум бўлишича, Гулистон туманлараро судининг фуқаролик ишлари бўйича 2020 йил 9 ноябрдаги қарздори «Хожи Боходирхон ота» МЧЖдан ундирувчи «Асака банк» Сирдарё филиали фойдасига 10 миллиард 878 миллион 801 минг 835 сўм кредит қарзи ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган МЧЖга тегишли иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари, қўшимча жавобгар С.Ж.га тегишли турар жой биноларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувига 2020 йил 30 ноябрда келиб тушган.

Таъкидланишича, ижро ҳужжати юзасидан шу куннинг ўзида ижро ишини юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган ва қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган.

Қайд этилишича, қарздор томонидан белгиланган муддатда ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабаб 2020 йил 3 декабрда қарздор МЧЖга тегишли иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ҳамда қўшимча жавобгар С.Ж.га тегишли турар жой бинолари хатланган.

Ҳозирда иссиқхона ва ёрдамчи бино иншоотлари ҳамда турар жой биноси белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Янгиликлар