Хоразмда юк машинасидан истеъмол учун яроқсиз бир неча юз килограмм парранда гўшт маҳсулоти топилди — фото

Хоразм вилоятида автотранспорт воситасида истеъмол учун яроқсиз 252 кг парранда гўшт маҳсулотлари олиб кетилётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Маълум бўлишича, 13 февраль куни соат 11:30 да «Чолиш» ЙПХ блок-постида Беруний — Урганч йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Р.га тегишли бўлган «Labo»нинг юк ҳонасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда номаълум шароитида тайёрланган 6 та полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 252 кг парранда гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Фото: ИИВ

Таъкидланишича, ушбу парранда гўшт маҳсулотлари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимларининг хулосасига кўра истеъмол учун яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар