Ўзбекистонда тезкор учрашувлар формати пайдо бўлди

Кўнгиллилар бир соат ичида беш киши билан танишиши мумкин.

Speed dating («тезкор учрашув») формати дунёнинг кўплаб мамлакатларида анчайин кенг тарқалган. Маълум бўлишича, тезкор танишув тренди Ўзбекистонга ҳам етиб келди.

Тармоқларда кўнгиллиларга танишишнинг янги усулини таклиф қилаётган саҳифа «вируслашмоқда».

«Биз 10 та йигит ва 10 та қизни таклиф этиб, улар учун мини-учрашувлар ташкиллаштирамиз. Хўш, лойиҳа иштирокчиларига танишув ва суҳбат учун 5 дақиқа берамиз. Биз билан сиз вақтингиз, пулингиз ва кучингизни тежайсиз, чунки бир соат ичида бешта одам билан танишишга улгурасиз», – дейилмоқда лойиҳа саҳифасида.

Қайд этилишича, иштирокчилар бир-бирига ёқса, йигит қиз билан Telegram орқали боғланади.

Янгиликлар