Тошкент вилоятида 37 млрд сўмдан ортиқ газни ўғирлаган газ тўлдириш шоҳобчаси ёпилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 37 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган газ тўлдириш компрессор станцияси ёпилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 17-февраль куни мутахассислар «О.П.П.»га тегишли АГТКС ҳудудида чора-тадбирлар ўтказишган. Газ қувурларини текширишда «зангори ёқилғи»ни ўғирлаётган яширин қўшимча тармоқ топилган.

«Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ) ни ташкил этган», – дейилмоқда хабарда.

Йиғилган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилди.

Янгиликлар