Ишлаб чиқаришда ва экологияга бўлган эътиборда роботларнинг аҳамияти: Хитой автосаноати қандай ривожланмоқда

Автомобиль ишлаб чиқарувчилари қай тарзда инновацион технологияларни ўзлаштирадилар ва ESG тенденцияларига қандай амал қилишади?

Шу ва бошқа маълумотлар қўйидаги мақоладан жой олган.

Бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқарувчилар эътибор берадиган асосий жиҳатлардан бири бу транспорт воситаларини бошқариш пайтида хавфсизликни таъминлаш учун инновацион технологияларни қўллаш ва автомобилларнинг экологияга бўлган таъсиридир.

Бундан ташқари, йилдан-йилга хавфсизлик стандартлари ва мезонлари тобора ривожланиб бормоқда ва компаниялар келажакда энг ишончли автомобилларни тақдим этиш ва халқаро бозорда рақобатбардош бўлиб қолиш учун ўз технологияларини доимий равишда такомиллаштиришмоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида автомобиль бозорида ҳақиқий революция юз берди. Жадаллик билан ривожланиш босқичида бўлган Хитой автомобиль брендлари истеъмолчиларнинг хоҳиш ва истакларига мос равишда инновацияларни фаол равишда тадбиқ қилмоқда. Брендларнинг муваффақияти истеъмолчиларнинг ҳис-туйғуларига қаратилган бўлиб, автомобиль уларга мос келиши ортидан, харидорларнинг севгисини қозониш ва ўз мақомини таъкидлаш имконини беради. Замонавий Хитой автомобиллари истеъмолчиларга юқори даражадаги хавфсизлик, янги технологик имкониятлар, ҳамёнбоп нархлар ва мукаммал сифатни таклиф этади. Автомобилнинг афзалликлари шундаки, барча қулайликлардан воз кечмаган ҳолда, экологик тоза машиналарда сиз курраи заминга деярли зарар этказмайсиз.

Автомобиль ишлаб чиқаришда замонавий технологиялар

Chery корпорацияси мисолида Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари феноменини кўриб чиқамиз. Chery Intelligent Connected Mega Factory заводи 830 000 квадрат метр майдонга эга бўлиб, у ерда: штамплаш цехи, пайвандлаш цехи, бўёқлаш цехи, умумий йиғиш цехи, модул цехи, механика цехи, трансмиссия цехи ва турли ёрдамчи объектлар жойлашган.

Пайвандлаш цехи юқори сифатли автомобиль кузовларини яратиш учун дунёдаги энг кучли АI сифат назорати тизимидан фойдаланилади. У 300 дан ортиқ роботларга эга ва автоматлаштириш даражаси, параметрлар гуруҳини бошқариш ва онлайн ўлчовлар каби илғор технологиялар 100% га етган.

Умумий йиғиш устахонаси маҳсулотларни автоматлаштирилган йиғиш, модуллик, ташиш ва интеллектуал тармоқ синовларини амалга оширишга имкон берадиган қисқа жараёнларни ўз ичига олган афзалликларига эга. Шуниси эътиборга лойиқки, ташқи кўриниш ва бўшлиқ сиртлари орасидаги фарқни аниқлаш учун онлайн- робот 0,1 мм гача аниқликка эга бўлиб, уни дунёдаги етакчи ақлли ва юқори аниқликдаги технологияга айлантиради. Бундан ташқари, бутун ишлаб чиқариш жараёни самарали, автоматлаштирилган, шаффоф ва рақамлаштирилган бўлиб, кам энергия ҳаражати ва экологик тоза заводга айлантиради.

Экологияга индивидуал ва хавфсиз ёндашув

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиси 25 йилдан ортиқ вақтдан бери бозорда мавжуд. Ушбу даврда автомобиль ишлаб чиқарувчилари ишончни қозониб, бутун дунё бўйлаб талабга эга бўлди. Бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқарилган моделлар сони ва халқаро хавфсизлик рейтингларини тан олишидан далолат беради.

Шундай қилиб, 2023 йилда Chery корпорацияси 200 мингдан ортиқ машина ишлаб чиқарди. Tiggo 7 Pro’нинг сўнгги моделларидан бири ANCAP’дан беш юлдузли хавфсизлик баҳосини қўлга киритди. ANCAP-бу 1993 йилда ташкил этилган Австралиянинг автомобилларни баҳолаш дастури. АNCАP’дан бундай баҳо олиш учун машина барча ҳалокат синовлари ва бошқа синовларда энг юқори стандартларга жавоб бериши ва илғор хавфсизлик технологиясига эга бўлиши керак.

Шуни таъкидлаш керакки, Chery Tiggo 7 Pro экологик стандарти евро-6. Бу Европа Иттифоқида ўрнатилган автомобиллар учун экологик тоза стандарт. Евро-6 стандартига мос келадиган автомобиллар экологик жиҳатдан қулайроқ ва атроф-муҳит учун камзарарлидир.

Chery 7 Pro автомобиль эгаси учун асосий мезон автомобиль кафолатининг давомийлиги ҳисобланади. Ушбу автомобилда  қай бири биринчи рўй беришига қараб, 5 йил ёки 150 000 км масофани ташкил этади. Батафсил кафолат шартларини автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш қўлланмасида топиш мумкин.

Тасдиқланган диллерлар

Ўзбекистон автомобиль бозорида айланма ёллар орқали кириб келган кўплаб импорт маҳсулотлар мавжуд. Бундай машиналар мижозларнинг ишончини пасайтиради ва компаниялар имиджига салбий таъсир қилади. Шу сабабли, кўплаб фуқаролар баъзи автомобиль ишлаб чиқарувчиларга нисбатан салбий муносабат ва ишончсизликни ривожлантирдилар.

Шунинг учун ишончли диллерлардан автомобилларни сотиб олиш мақсадга мувофиқдир. Улар орқали асл эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри харид қилиш мумкин, улар сифат учун жавобгардир, хизмат кўрсатиш, кафолат бериш ва автомобилингизнинг барқарор ишлаши учун жавобгардир.

Chery брендининг Ўзбекистондаги асосий вакили ва импортчиси Adm Global бўлиб, маҳаллий бозорда 10 йиллик тажрибага эга. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ҳудудида Chery автомобилларини йиғиш билан шуғулланадиган ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи Adm Жиззах автомобиль заводи мавжуд.

Хулоса қилиб шуни таъкидлашни жоизки, Хитой автомобиллари бозорни баҳолаш, замонавий тенденцияларни тушуниш, хавфсизлик ва экологияга ғамхўрлик қилиш, ишлаб чиқариш ва яратишда илғор технологиялардан фойдаланиш, жиҳозланган заводларда ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, фақат сифатли материаллардан фойдаланиш ва жозибали дизайн туфайли автомобиль саноатида чин маънода янгиликка айланди.

Янгиликлар