Ўзбекистоннинг қор ёғаётган ва ҳавоси совуқ ҳудудлари маълум қилинди

Бугун, 19 февраль куни соат 11:00 ҳолатига республиканинг кўп қисмида ҳаво ҳарорати нол даражадан паст.

Қайд этилган кўрсаткичларга кўра, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати -10 даража совуқ. Бу мамлакатдаги энг паст ҳаво ҳарорати бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ҳарорат –6,8 даражагача совуқ экани қайд этилди. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати –5 даражагача совуқ.

Сўнгги маълумотларга қараганда, бугун Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қарши, Наманганда қор ёғмоқда. Эслатиб ўтиш жоиз, бу йилги қиш ҳисобидан водийга биринчи бор қор ёғди.

Кеча эълон қилинган “Ўзгидромет” прогнозларида 19 февраль куни мамлакатнинг айрим жойларида қор ёғиши баён этилган эди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмаслиги, ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ бўлиши қайд этилган. Кун давомида Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиши, вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин.

Янгиликлар