Қашқадарёда Наврўз сайли ўтказилаётганда газ баллон портлаб кетди(видео)

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида Наврўз байрами сайли ўтказилаётганида газ баллон портлаб кетган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Кўкдала туманида ўтказилаётган сайилда газ чақнаши натижасида газ балон портлаб кетган. Ҳолат 18 март куни содир бўлган.

Портлаш оқибатида 37 киши ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган. Уларнинг 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан кейин уйига қайтарилган.

Ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар