Маълум қилинишича, байрам кунлари асосий тантаналар «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, туманларда ҳам Наврўз сайллари бўлиб ўтади. Булар:

  • Бектемир тумани: Coca-Cola Garden боғи 19 март куни;
  • Учтепа тумани: «Сеул эко боғи» 19 март куни;
  • Шайхонтоҳур тумани: Tashkent City боғи 19-23 март кунлари;
  • Юнусобод тумани: «Ўзэкспомарказ» ҳудудида 20 март куни;
  • Миробод тумани: «Фурқат» маданият ва истироҳат боғи 21-24 март кунлари;
  • Мирзо Улуғбек тумани «Марказий истироҳат боғи» 21-24 март кунлари;
  • Сергели тумани: «Марказий хиёбон» (мўлжал: Сергели ҳокимлиги) 21 март куни;
  • Олмазор тумани: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони 19 март куни;
  • Яккасарой тумани: Seoul Mun ҳамда Next кўнгилочар масканлари 21-24 март кунлари;
  • Янгиҳаёт тумани: Таshkent Index савдо мажмуаси 20 март куни;
  • Яшнобод тумани: «Ашхобод сайилгоҳи» 21-24 март кунлари;
  • Чилонзор тумани: «Ғафур Ғулом» боғи  21-24 март кунлари.