Самарқандда кадастр ходимлари пора билан ушланди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида кадастр филиали ходимлари пора билан қўлга тушди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Кадастр агентлигининг туман филиали кадастр муҳандислари А.Б. ва Х.Ф.лар У.нинг томорқасида бино ва иншоот мавжудлиги ҳақида бошқа фуқаронинг номига ҳужжат тайёрлаб беришга келишган. Кадастр ходимлари бунинг эвазига 2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар