Камар тақмаган йўловчи қанча жарима тўлаши айтилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори Азиз Раҳматуллаев ҳайдовчи ёнидаги йўловчи камар тақмаган тақдирда қанча жарима тўлашини айтиб ўтган.

«Янги қоидаларга асосан йўловчи хавфсизлик камарини тақмаган бўлса, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш кўзда тутилган. Унинг жарима миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўмни ташкил қилади», деган Раҳматуллаев.

Янгиликлар