«Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилди (фото)
Жиззах автомобиль заводи транспорт машиналари базасидаги тез тиббий ёрдам автомобилларининг навбатдаги партияси Самарқанд вилоятига етказиб берилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, ушбу автомашиналар соғлиқни сақлаш бошқармасига ва «Ўзбекистон темир йўллари» AЖга етказиб берилган. Aвтомобиллар «Turin Invest Engineering» инжиниринг мутахассислари томонидан жиҳозланган ва пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ ушбу тез ёрдам автомобилларига барча керакли жиҳозлар ўрнатилган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Нарпайда тез тиббий ёрдам бўлимларига 5 та «Дамас» топширилгани ҳақида хабар берилганди.