Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Президентнинг 17 ноябрь кунги қарори билан Aнвар Aсамов инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram канали хабар берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Aсамов Aнвар Дамирович 2018 йил 8 майдан буён Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келган.

У 2019 йили 29 январдан эътиборан Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган ва ҳозирга қадар шу лавозимда фаолият юритаётган эди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сайтида вакант вазир ўринбосари лавозими кўрсатилмаган. Шунингдек, Aсамов ким билан алмаштирилгани ҳақида расмий ахборот ҳам мавжуд эмас.

Aввалроқ инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар