Илҳом Маҳкамов транспорт вазири лавозимига тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрь кунги 670-сонли қарори билан Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Тelegram канали хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Илҳом Рустамович Маҳкамов Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 43-сонли «Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида»ги ҳукумат қарорига кўра транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилганди. У 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига транспорт вазири бўлган.

Аввалроқ Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Янгиликлар