Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Фото: «ЎзА»

Йиғилишда Шуҳрат Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилиб, у ўзбекона чопон билан тантанали кузатилган.

Фото: «ЎзА»

Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳокими сифатида 2012 йилдан бери фаолият олиб бораётган Шуҳрат Ғаниевнинг ўрнига шу вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Хайрулло Бозоров тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Хайрулло Бозоров ўрнига Наманган вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар