Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Маълум қилинишича, бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Йиғилиш давомида Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.