Шуҳрат Ғаниев бош вазири ўринбосар, Хайрулло Бозоров эса Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланиши мумкин
Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда. У 25 сентябрь, жума куни Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод этилади. Ушбу маълумотни «Tez News» манбалари тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, Фарғона вилояти ҳокими сифатида 2012 йилдан бери фаолият олиб бораётган Шуҳрат Ғаниевнинг ўрнига шу вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Хайрулло Бозоров тайинланиши мумкин.
Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимда 20 cентябрь куни инсультдан вафот этган Ўктам Барноев ўрнида фаолият юритади.
Аввалроқ 30 июль куни бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Ўктам Барноев 20 cентябрь куни инсультдан вафот этгани хабар қилинган.