Наманган вилояти ҳокими этиб Шавкат Aбдураззоқов тайинланиши мумкин

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Tez News» манбалари маълум қилди.

Фото: ЎзА

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими вазифасида фаолият олиб бораётган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса Ўзбекистон бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилаёгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Шуҳрат Абдураззоқов 2017—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.

Янгиликлар