Ўзбекистон 9 ойда 190 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди

Ўзбекистон январь-cентябрь ойларида 190 та мамлакат билан тижорий алоқаларни йўлга қўйди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $48,2 млрдни ташкил этмоқда. Давлатлар улушида бу кўрсаткич қуйидаги фоизларни кўрсатмоқда:

• Хитой — 18,7%
• Россия — 18%
• Қозоғистон — 6,2 %
• Туркия — 4,5%
• Корея — 3,1%

Шунингдек, экспорт ҳажми $19,8 млрдни, импорт эса $28,4 млрдни қайд қилган.

Иқтисодиёт