Самарқанд аэропортида «Cobalt» скутер ва шлагбаумни уриб юборди

Самарқанд аэропорти ҳудудига катта тезликда кириб келган автомобиль шлагбаум ва скутерни уриб юборди. Ҳодисага вилоят ЙҲХБ бошқармаси расмий изоҳ берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 3 сентябрь куни соат 01:00 лар атрофида Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси аэропорт ҳудудида содир бўлган.

Хусусан, «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган.

Шундан сўнг, йўлда ҳаракатланаётган «скутер» билан тоқнашиб, аэропорт кириш қисмидаги автоматик тўсиққа бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага мурожаат қилган, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон