Жиззахда 2 млрд сўмдан ортиқ газни талон-тарож қилган овқатланиш шохобчаси аниқланди
Умумий овқатланиш маскани газ тармоғига ўзбошимчалик билан, шартнома тузмасдан уланиб олган

Жиззах вилоятининг Шараф Рашидов туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Мутахассислар «Г. Т.»га тегишли бўлган умумий овқатланиш корхонаси газ тармоғига ўзбошимчалик билан, шартнома тузмасдан уланиб олганини аниқладилар.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасига 2 миллиард 99 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.





