Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси $35 млрддан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 январь ҳолатига 35 миллиард 139 миллион долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 389,8 миллион долларга ўсди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 117,9 миллион долларга камайиб, 13 миллиард 77,6 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 508,6 миллион долларга кўпайиб, 20,949 миллиард долларга етган. Мамлакатнинг соф олтин захираси октябрдаги 11,4 миллион трой унциядан 11,6 миллион трой унциягача кўпайган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 307,4 миллион долларга кўпайган.

Янгиликлар