Тошкент вилоятида 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди

Тошкент вилоятида 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди.

Келтирилишича, «Kompromatuzb» Telegram каналида «Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида калтаклаб ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилган йигит воқеаси бўйича ҳам жимлик! Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига киришда бир томонлама ҳаракатга рухсат берилган йўлнинг чеккасида 18 июль куни ёш йигит катта эҳтимол билан калтаклаб ўлдирилган ва дарахтга осиб кетилган» сарлавҳали хабар берилган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 19 июль куни тахминан соат 06:30 да Оҳангарон тумани Ички ишлар бошқармасига навбатчилик қисмидан хабар келиб тушган.

Унда А-373 автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани Алишер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмида йўл юзининг чет қисмида жойлашган дарахтга Андижон вилояти Бўз тумани Насриддинбек МФЙда яшаган1995 йилда туғилган М.Й. нинг мурдаси бўйин соҳасидан дарахтга осилган ҳолатда топилгани маълум бўлган.

Ангрен шаҳар СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Й.нинг ўлимига бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган, танасида эса тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан марҳумга тегишли уч дона уяли алоқа телефони, шахсий буюмлари кўздан кечириш жараёнида олинган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Янгиликлар