Тошкентда ерусти метро поездларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилди

Тошкентда ерусти метро поездларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилгани маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб «Ерусти ҳалқа йўли» ва «Сергели» йўлининг темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +65 даражага етган.

«Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 километр/соатгача туширилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ерости йўли қисмида («Олмазор»–«Буюк ипак йўли») поездлар тезлиги 40 километр/соатга туширилган.

Янгиликлар