Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 33 минг нафардан ошди
Ўзбекистонда 20 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 317 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра:
- Тошкент шаҳрида 308 нафар;
- Тошкент вилоятида 151 нафар;
- Самарқанд вилоятида 15 нафар;
- Навоий вилоятида 9 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
- Андижон вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган. 3 997 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37693 (+146) нафарни ташкил этмоқда.