Ўзбекистонда 21 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

21 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12–14 даража илиқ, кундузи 27–29 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамол 7–12 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10–15 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар