Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун Ҳукумат қарори билан тасдиқланган мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

Маълум бўлишича, Ҳукумат қарорига 19 май кунги, 271-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Аввалроқ мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши режалаштирилганди.

Таъкидланишича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Янгиликлар