Davr Bank янги мобил илова «Davr Mobile 2.0» ни тақдим этади

Бизнинг янги иловамиз, фойдаланувчиларимизнинг банк тажрибасини қулайлик ва хавфсизлик жиҳатидан янги даражага кўтариш учун яратилган.

Янги илова нима учун ишлаб чиқилди?

Банк мижозлари қолдирган шарҳларга қўра, Davr Mobile янгиланишга муҳтож. Шу сабабдан, фойдаланувчилар учун янада осонроқ, кўпроқ функцияларни таклиф қиладиган ва максимал даражада хавфсизликни таъминлайдиган илова яратилди.

Davr Mobile 2.0 иловаси нималарга қодир?

Davr Mobile 2.0 иловаси тўлиқ банк хизматларини смартфонингизда таклиф этади.

Янги, янгиланган функционал ва дизайн:

— Ҳисобларни бошқариш қулай: Балансни, ҳисоботларни ва транзакциялар тарихини реал вақт режимида кузатиб боринг. Ҳар ойнинг охирида пулларингиз қаерга кетаётганини аниқ билиб боришингиз учун ҳисоботларни PDF форматида шакллантиринг.

— Тезкор ва оддий ўтказмалар: Ўз ҳисобларингиз ўртасида, бошқа Davr Bank мижозларига ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа банкларига ҳам пул ўтказмаларини амалга оширинг.

— Тўловларни қийинчиликларсиз тўлаш: Коммунал хизматлар, телефон ҳисоблари ва бошқа тўловларни уйдан чиқмасдан амалга оширинг.

— Юқори хавфсизлик: Бизнинг иловамиз сизнинг пулларингиз ва шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун энг замонавий хавфсизлик чоралари, жумладан биометрик аутентификация ва икки омилли авторизациядан фойдаланади.

— Микроқарзлар, кредитлар ва омонатлар, буларнинг барчасини Davr Mobile 2.0 иловасида расмийлаштиришингиз ва омонатдаги даромадларингизни кузатиб боришингиз мумкин.

Davr Bank’нинг мобил иловаси Davr Mobile 2.0

Ходимларнинг хулосалари:

«Davr Mobile 2.0 — бу IT жамоасининг бир неча ойлик тинимсиз меҳнатининг натижасидир», — дейди, Davr Bank маркетинг бўлими бошлиғи, Ан Александр. «Биз ишонамизки, мижозларимиз янги илованинг қулайлиги ва функционаллигига ўзлари баҳо беришади. Сабаби, бу иловага мижозларнинг сармоясини ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида инновацион хавфсизлик технологиялари жорий этилган».

«Биз зарур функцияларга тез ва осон киришни таъминлаш мақсадида интерфейсни соддалаштирдик ва банк бўлимини мобил иловамизга кўчириб ўтказишга ҳаракат қилдик».

Davr Mobile 2.0 иловасининг тақдимоти

Davr Mobile 2.0 тақдимоти ўтказилаётган Mir Luxe Plaza меҳмонхонасининг анжуманлар зали

Davr Bank мобил банкингни қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларни янги даражасига кўтарувчи Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасининг тақдимотини ўтказди.

Тақдимотда нималар бўлиб ўтди

Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С.

Аввало, Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасини ишлаб чиқишдаги асосий мақсад ошкор этилди.

— Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С., молиявий хизматларни ривожлантириш учун рақамлаштиришнинг аҳамиятини таъкидлаб, табрик сўзи билан чиқиш қилди.

Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С. ва Мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Шоҳрух Камолович

— Шоҳрух Камолович Davr Mobile 2.0 иловасининг мақсадлари ва қадриятлари ҳақида сўзлаб берди. У илованинг замонавий фойдаланувчилар учун ноодатий ва бевосита заруратга айлантира оладиган асосий хусусиятларини ёритиб берди.

— Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С. Davr Bank’даги янгиликлар ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, банк ўз мижозларига қулай ва замонавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича доимий ҳаракатда эканлигини таъкидлади.

— Расмий тақдимот тугагандан сўнг, меҳмонлар тақдимотда тавсифланган илова функцияларини ўз кўзлари билан кўриш ва интерактив инфокиосклар орқали илова билан ўзаро таъсир қилиш, шунингдек иловани ишлаб чиққан мутахассислар ва банк ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

Маркетинг бўлими бошлиғи Александр А.Л., Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С., Банк кенгаши аъзоси Мирзаятов М.М., Мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Шоҳрух Камолович ва Катта IТ лойиҳалар менежери Илҳом Хасанов

«Янги мобил иловани ишга тушириш – бу банкимизнинг динамик ривожланаётган тарихидаги муҳим қадам бўлиб, янгиликларга интилишимиз ва рақамли лидерликка эришиш йўлимиздаги янги босқичдир», — Назаров Самаржон Сиддиқович.

Иловани қаердан юклаб олиш мумкин:

Davr Mobile 2.0 иловасини App Store ёки Google Play’дан юклаб олинг.

Davr Bank мижозларга инновацион ва қулай молиявий хизматлар тақдим этишга интилади. Умид қиламизки, Davr Mobile 2.0 кутилганидан ҳам яхшироқ ва молия бошқаруви аввалгидан ҳам осонроқ бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар