Бухорода COVID-19’га чалинган 12 нафар бемор тузалди

Бухоро вилоятида 21 август куни коронавирусга чалинган 12 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1014 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 964 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган. Ҳозирда 42 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 247 нафар, Тошкент вилоятида 102 нафар, Андижон вилояти 6 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 946 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 33 809 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3879 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар