Ўзбекистонда яна 547 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди
Ўзбекистонда 21 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 547 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра:
- Тошкент шаҳрида 382 нафар;
- Тошкент вилоятида 123 нафар;
- Бухоро вилоятида 12 нафар;
- Хоразм вилоятида 7 нафар;
- Андижон вилоятида 6 нафар;
- Сурхондарё вилоятида ҳам 6 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
- Наманган вилоятида ҳам 3 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 33 989 (+547) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган. 3 825 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.