Олтиариқда 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқланди

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Водил—Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина кузатувга олинган. Мазкур автомашина Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда юкхонада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Т.М.га тегишли бўлган қиймати 2 турдаги 5500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур тамаки муқаддам божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқ эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Фарғонада салкам 38 млн сўмлик тиббий восита ва техникаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган эркак аниқланди

Бундан аввал Фарғонада қиймати 117 миллион сўмдан ортиқ сифатсиз дориларни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганлар аниқлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Тошкент шаҳрига 5 миллиард сўмлик импорт маҳсулотини ноқонуний олиб кираётган жиноий гуруҳ қўлга тушгани маълум қилинганди.

Янгиликлар