Узгидромет: Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади

Ўзбекистонда кутилаётган совуқ ҳаво дарахтларнинг куртакларига зарар етказади. Бу ҳақда Узгидромет хабар берди.

Фото: ru.depositphotos.com

Хабарга кўра, 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.

Таъкидланишича, февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.

Шунингдек, ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланган.

Қайд этилишча, ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши бошланди. Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлган.

Янгиликлар