Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчилар учун устама тўланади

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчилар учун устама жорий қилиниши маълум бўлди.

Фото: «Халқ сўзи»

Таъкидланишича, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс беришга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар учун устамалар жорий қилинади.

Хабарга кўра, базавий тариф ставкаларига махсус устамалар белгилаш тартиби қуйидагича бўлади:

  • битта маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман-шаҳарлардан келиб ишлаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкасига 50 фоиз;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб ишлаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама тўланади.

Аввалроқ, Молия вазирлиги мактабларни текширганда конспекти йўқ ўқитувчиларга жарима солиши мумкин эмаслиги, энди ўқитувчилардан конспект талаб қилинмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар