Энди ўқитувчилардан конспект талаб қилинмайди

Молия вазирлиги мактабларни текширганда конспекти йўқ ўқитувчиларга жарима солишга ҳаққи йўқ ва ўқитувчилар жарима тўлашга мажбур эмас. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Халқ таълими вазирининг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Темур Комилов айтди.

«Ҳар битта ўқитувчида ишлагани ва педогогик юкламасини ҳимоя қилиш учун 7 та ҳужжат бор эди. Уни 2 та босқичда биринчиси 7 тадан 2 тага туширдик, ўтган йилдан эса 7 тадан 1 та ҳужжатга ҳужжат, яъни синф журналига ўтдик. Бундан мақсад – ҳар бир ўқитувчи ўз устида ишлаши, уни ортиқча қоғозбозликлардан озод қилиш. Ҳозир ҳеч қандай тарификация ҳужжати ва иш ҳақи ҳисобланиши учун конспектлар молиявий томондан ҳам, ички аудит хизмати томондан ҳам талаб этилмаяпти. Кўпчиликнинг фикрича, ҳужжатларни қисқартирсак, ўқитувчилар ўз устида ишламай кўяди. Биз орқага қайтмаймиз, ҳужжат кўпайтирилмайди. Битта ҳужжат дейилдими, ўқитувчи учун ўша ҳужжат бўйича ишланади. Мактаб раҳбари ўзи педагогик кенгаш билан биргаликда ходимларининг ишлаши, таълим сифатини оширишда тегишли ишларни амалга ошириши мумкин. Лекин молиявий нуқтаи назардан конспект тўлдириш мажбурий эмас», – дея таъкидлади Темур Комилов.

Янгиликлар