Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон давлат секторини қўллаб-қувватлаш учун $500 млн ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматига давлат сектори самарадорлигини ошириш, иқтисодий бошқарувни кучайтириш ва мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини тезлаштиришга ёрдам бериш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
Таъкидланишича, ушбу қарор Иқтисодиёт бошқарувини такомиллаштириш дастури (иккинчи босқич) бюджет-солиқ шаффофлигини ошириш, давлат корхоналарини бошқаришни модернизация қилиш, янада рақобатбардош, инклюзив ва барқарор иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг янги авлодини қўллаб-қувватлайди.
Дастурда давлат-хусусий шериклик доирасида давлат инвестицияларининг ягона қоидаларини қабул қилиш, рақобат ва инвестиция муҳити тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат компанияларини бошқаришни халқаро стандартлар ва гендер мувозанатига мос равишда модернизация қилиш кўзда тутилган.